йиғи
билан улашинг
1. Ғам-алам, оғриқ, изтироб ва шу кабилар туфайли юзага келадиган руҳий ҳолатнинг кўз ёши, ўзига хос товуш билан куза-тиладиган ифодаси, шундай ҳолат билан юзага келадиган кўз ёши, товуш.
-
Кампир йиғидан ўзини тиёлмади. Гўдак йиғиси.
-
Ғуломжон йиғлаб юборди. Унинг йиғиси устига болалар югуриб киришди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ичкари уйдан келаётган чақалоқ йиғиси Аҳмаднинг фикрини бўлди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Энди йиғидан фойда йўқ. Бўлди, бас қил. К. Яшин, Ҳамза
2. этн. Марҳумни хотирлаб ўтказиладиган аза маросими.
-
Йиғи бошламоқ.
йиғи сўзи қатнашган жумлалар:
Йиғи чиқармоқ
Шайтон йиғиси
-
У буни узатиладиган қизларнинг шайтон йиғиси деб тушунади. Ойбек, Танланган асарлар
ЙИҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар