йўлчи
билан улашинг
1. айнан Йўловчи.
-
Якка йўлчи манзилига етолмасди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Қарайсан: йироқда бир йўлчи танҳо На ортга бурилар, на чиқарар сас. А. Орипов
2. Йўл бошловчи.
-
Яёв йўлчи отлиқларни тўғри йўлдан эмас, аҳоли яшайдиган жойларни четлаб адир ва тоғликлар оралаб бошларди. А. Ҳакимов, Илон изидан
3. айнан Йўлсоз.
-
Айланма магистралнинг барпо қилинишида тажрибали йўлчилар қаҳрамонона меҳнат қилдилар. Газетадан
4. Йўлчи (эркаклар исми).
йўлчи сўзи қатнашган жумлалар:
Йўлчи юлдуз
-
[Ботирали] Менга янги ҳаёт йўлини кўрсатган йўлчи юлдузим эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЙЎЛЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘LCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўлчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар