ёвуз
билан улашинг
1. Ўтакетган йиртқич; ашаддий.
-
Энди ёвуз аждар бизларни ютар. Нигор ва Замон
-
Қиличдан ўтказамиз, от қўйиб, ёвуз ёвни. Ҳабибий, Девон
2. кўчма Душман, ёв.
-
Элмурод ҳайрон бўлиб сўради: — И-й-е. Ҳали сизни биров ўлдирмоқчи ҳам бўлганми? Қандай ёвуз экан у? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Етиб келди ёвузлар, Одамларни осдилар. Уйғун
ёвуз сўзи қатнашган жумлалар:
Ёвуз ният
-
Ким билади, уларнинг юрагида қандай ёвуз ниятлари бор. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Душман ёвуз ниятига ета олмади. Н. Сафаров, Оловли излар
ЁВУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOVUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёвуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар