ёввойи
билан улашинг
1. Хонакилашмаган, табиат қучоғида эркин ҳаёт кечирувчи (ҳайвон, паррандалар ҳақида).
-
Ёввойи мушук. Ёввойи каптар. Ёввойи эчки.
2. Маданийлаштирилмаган, ўз ҳолича, табиий ҳолатда ўсадиган; зарарли, зиён келтирувчи.
-
Ёввойи олма.
-
Хилма-хил ёввойи гуллар теварагида ранг-баранг капалаклар базм қуради, асаларилар ғувуллайди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Сидиқжон каттакон ёввойи жийда тагида тўхтаб, Шарофатни кутди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Дарҳақиқат, салгина хотиржам бўлдингми, ёввойи ўтлар ўсиб кетади-ю, ғўзаларни сиқиб ташлайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. Ўзлаштирилмаган, ишланмаган (ер-жой ҳақида).
-
Илгари бу ерлар ҳам жарликлар, ёввойи сайҳонликлардан иборат эди. Газетадан
-
Ёввойи чўл буюк кенгликда Менга борин очиб ташлади. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
4. Қўрқинчли, ваҳимали, даҳшатли.
-
Ёввойи овоз.
-
Бўрон ёввойи бир куч билан ўкирарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Шариф тарранинг ёввойи чинқириғини эшитгандек бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик
5. Маданиятнинг ибтидоий босқичига хос; қолоқ.
-
Саҳрода арабларнинг бадавий деган ёввойи тоифаси бор экан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
6. кўчма Одамга аралашмайдиган; бегона, одамови, ёт.
-
Одамлардан қочаман, Ёввойи бир ҳолим бор! Миртемир
ёввойи сўзи қатнашган жумлалар:
Ёввойи қараш қилмоқ
-
Тўранинг ниҳоятда кайфи қочди, жаҳл отига миниб, оқсоқол билан имомни еб қўйгудек, ёввойи қараш қилди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
[Умайдер] Умидага олайиб, ёввойи қараш қилади-да, тескари ўгирилиб олади, термометрни бармоқ орасида синдириб, қўлига беради. А. Мухтор, Чинор
ЁВВОЙИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOVVOYI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёввойи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар