ёй
билан улашинг
1. Тахланган, ўралган нарсани очмоқ.
-
Қалтираган қўллари билан дастрўмолларни ёйиб кўрди: иккаласи ҳам оқ шойидан. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Очиб, ёзиб осмоқ (тортилган арқон, ипга, шохга ва шу кабиларга).
-
Кир ёймоқ. Кийимларни дорга ёймоқ. Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр. Мақол
3. Эзиб юпқаламоқ, яссиламоқ; чўзмоқ.
-
У энгашиб ўтирганча хамир ёяр, нимча кийиб олган, энтикиб нафас олар, шишинқираган юзи қизариб кетганди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Тўшамоқ, солмоқ.
-
[Ёрмат] Отни қўшгандан кейин, аравага қалин намат солди, устидан кўрпача ёйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўшакни уй орқасидаги ажриққа ёйиб келиб, қуруқ каравотда шифтга тикилганча ётди. С. Нуров, Нарвон
5. Бир-биридан ажратиб, тарқатиб, сочиб қўймоқ.
-
Ёнғоқни офтобга ёймоқ. Қўйларни ёймоқ.
6. Маълум қилмоқ, оммалаштирмоқ.
-
Қудрат у ерда [тўгаракда] ўрганганларини маҳаллий ишчилар орасида ёйиб юрган кунларининг бирида уни жандарма исковучлари тутиб қамадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Лекин бу нарсани [саводни] сир сақлаш ярамайди. Ҳаммага ёйиб, намуна қилиш керак, — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
7. Машҳур қилмоқ, овоза қилмоқ.
-
Арзигай номингиз ёйсак оламга, Шул эрур менинг ҳам умрлик дардим. А. Орипов
-
Институтимизнинг шон-у шуҳратини оламга ёядиган бўлдинг, дегани элас-элас қулоғимга чалиниб ҳам турибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
8. Тўпланиб, уйилиб ётган нарсани тарқатиб текисламоқ, текис қилмоқ.
-
Дўнглик ёйиб юборилгандан кейин Моҳидилнинг руҳи ёришиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
9. Тарқатмоқ, сочмоқ, бермоқ.
-
Пешингача тариққа сув ёяман, кечлатиб, Хевага чопаман. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кўклам осмонига ёнбошлаб, ёяр қуёш алвон-алвон нур. Т. Тўла
ёй сўзи қатнашган жумлалар:
Сочини ёймоқ
-
Биров ўлса, қолган қовоғин уяр, Қариндоши бўзлаб, сочини ёяр. Ҳасанхон
-
Ўлиб кетсанг, юртинг бўлар бесоҳиб, Энанг, синглинг қолар сочини ёйиб. Муродхон
Томир ёймоқ
Қанот ёймоқ
-
Орзуси қанот ёйган Турсуной Раимовадан хотин-қизлар ҳар қанча ўрнак олса арзийди. Ш. Шораҳмедов, Орзу қанот ёйди
Қулоч ёймоқ
ЁЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар