ёз
билан улашинг
1. Ўроғлиқ, тахланган нарсани очмоқ, ёймоқ.
-
Гиламни ёзиб кўрмоқ.
-
Бостирмада Зиёдахон супра ёзиб, ун элаб ўтирар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳаммасига дастурхон ёзиб, сувнинг ўрнига шарбат, асал билан қанд-у новвот, зиёфат устига зиёфат қилди. Юсуф ва Аҳмад
2. Ғижимланиб, бужмайиб қолган нарсани текисламоқ.
-
Солиев холи қолгач, ғаладондан сарғайиб кетган аллақандай қоғозларни олиб, кафти билан ғижимини ёзди. Муштум
3. Тўшамоқ, солмоқ.
-
Башорат ўзини қаёққа қўйишини билмас, опаларига кўрпача ёзиб, яхшилаб ўтиришларини илтимос қилар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Она-бола бир ўрин ёзиб ётдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Очмоқ, ёймоқ; ростламоқ; кермоқ.
-
Панжасини ёзмоқ. Қанот ёзмоқ.
-
Пирнафас ака қулочини ёзиб, кучи борича санч-қини отди. Ж. Шарипов, Хоразм
5. Тўпланиб, ўралиб, уйилиб турган нарсани ёймоқ, тарқатмоқ.
-
Хирмондаги пахталарни ёзмоқ.
-
Беш танобга солинган тупроқни ёзиб, очилган ерни ҳам чопиб, шудгор қилиб қўяди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сочингни ёзма дедим-ку! Қулоғингга тош биткур! Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Пастроқда заррин попукларини ёзиб, хотин-қизлар артелининг байроғи ҳилпирайди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
6. Чиқармоқ, очмоқ.
-
Кимдир суқиб кетган тол ёғочи кўкариб, япроқ ёзди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ариқ лабларида ниҳол барг ёзар, Теварак гулбаҳор, теварак кўркам. Р. Бобожон
7. Тарқатмоқ, йўқотмоқ.
-
Хафалигини ёзмоқ.
-
Бечора канизлар дард-аламларини ўйин-кулги билан чиқарар, ғамларини шу билан ёзардилар. Ж. Шарипов, Хоразм
ёз сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнглини ёзмоқ
-
Гаплашиб, кўнглимни ёзгим келяпти. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Қўшиқ айтиб, кўнглимизни ёзамиз Эринсак, дуторнинг торин узамиз. Юсуф ва Аҳмад
Оёқнинг чигилини ёзмоқ
-
Иброҳимов оёғининг чигилини ёзгани ўрнидан турди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қанот ёзмоқ
-
Кейин бир тўхтаб олди-да, [бургут] қанотларини ёзиб, олдинга талпинди. Ў. Умарбеков, Чарос
-
Қалбимда янги бир орзу — Шерободга отланиш орзуси қанот ёзди. Ўзбекистон қўриқлари
1. Қоғоз ёки бошқа нарсага бирор белги (ҳарф, рақам) туширмоқ, ёзув орқали ифодаламоқ; битмоқ.
-
Ариза ёзмоқ.
-
Ёзганда ҳам, тез-тез, китобга кўз ташлаб, чапдан ўнгга қараб ёзарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бўтабой оёғи билан ерга бир нима деб ёзди-ю, яна йўлда давом этди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. фольк. Баён қилмоқ, айтмоқ; ифодаламоқ.
-
Шарҳи дилим кимга ёзсам, Шакар деб дунёни кезсам. Ширин билан Шакар
3. Ёзма равишда мурожаат қилмоқ; матбуот орқали хабар, маълумот бермоқ.
-
Ҳа, кимга ёзсин бўлмаса, Охунбобоевга ёзса бўлармиди? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Султонбекдек бир давлатманд ўз ўғлини мавлуд тўйи билан кесди, деб газетага ёза-ман. Ойбек, Танланган асарлар
4. Рўйхатга киритмоқ, рўйхатда қайд этмоқ; аъзо қилиб олмоқ.
-
Шанбаликка ҳаммани ёзди, мени ёзмади. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
биттагина кир дастурхонни тилга олиш билан бу ҳовлининг жиҳоз-амлокини — рўзғорини ёзиб чиқилган бўлинур. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Ёзма бадиий ёки мусиқавий асар яратмоқ, ижод қилмоқ.
-
Ҳикоя ёзмоқ. Опера ёзмоқ.
-
[Эгам Раҳимов] Журналист сифатида қанчадан-қанча очерклар, ҳикоялар, публицистик мақолалар ёзди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
ёз сўзи қатнашган жумлалар:
Пешонага (ёки худо) ёзган
-
Худо бандасини яратганда, пешонасига чоракор бўласан деб ёзмасин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Ҳай, худо ёзган кўргилик шу экан-да! — деб ҳасратини тугатди. П. Турсун, Ўқитувчи
1. эскирган Айн. адашмоқ 2.
-
Йўлдан ёзмоқ.
2. Гуноҳ қилмоқ.
-
— Шу қийналиб ётган бева-бечоранинг қадри бир қушча йўқми? Ахир улар худога нима ёзибди! — деди Абулбарака. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Худога нима ёз-дим? Наҳот ўтган-кетганнинг қўлига термилиб, қариб-чириб адо бўлажакман? [деди Матпано]. С. Сиёев, Ёруғлик
ёз сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлдан ёзмоқ
-
Дарҳақиқат, ақлдан ёзиб, кўчаларда очиқ кезиш ва кишанга тушишнинг ўзи ҳам Зайнаб учун кичкина жазо ҳисобланмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЁЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар