ёзув
билан улашинг
1. Ёзмоқ ИИ 1 феълидан ҳаракат номи.
-
Ёзув машинаси бўлмаган терговчи маҳкамасининг мирзаси бечора протоколни жуда зўр диққат ва ҳафсала билан кўчирган. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Натижада Йўлчи ҳар кун терлаб-пишиб, соатларча ёзув машқ қилди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Муайян бир тилда қабул қилинган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими; алифбо.
-
Араб ёзуви. Руник ёзув.
-
Ўнлаб халқлар: мордвалар, комилар, марилар, қорақалпоқлар, хакаслар ва бошқалар ўз миллий ёзувларига эга эмас эди. ЎТА
3. График белгиларнинг тасвири, ҳарфлар.
-
Яна бу қўлёзмада шоирнинг Жомий ғазалига тахмис йўли билан ёзган мухаммаси ҳам бор. Лекин ёзувлари жуда чаплашиб кетганлиги учун ўқий олмадик. ЎТА
4. Ёзилган нарса, матн, хат.
-
Асад қори тахтадаги ёзувни тартиби билан ўқий бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мирзакаримбой соқолини селкиллатиб кулди ва бу ёзувдан рози бўлганини билдирди Ойбек, Танланган асарлар
-
Мана шундай ёзувлар Тошга ўйиб ёзилган. З. Диёр
5. Уйга ёзиш учун берилган вазифа.
-
Ойи-чи, ойи, бугун ёзувдан тўрт олдим [деди Бахтиёр]. С. Зуннунова, Янги директор
ёзув сўзи қатнашган жумлалар:
Магнитофон ёзуви
-
Ана шундан кейин ансамбл иштирокчиларига кечаги магнитофон ёзуви қўйиб эшиттирилди. С. Аҳмад, Юлдуз
ЁЗУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOZUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёзув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар