юриш
билан улашинг
1. Юрмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Улар анча жойгача пиёда юришди.
-
Жангчилар кийим-бошларини ечиб чиқишар, исимоқ учун у ёқдан бу ёққа юришар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Болалар ҳали ҳам кўчада тўполон қилиб юришарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Авжланиш, равнақ томон юз тутмоқ.
-
Иш юришмаса, буламиқ дандон синдирар. Мақол
-
Ҳавога устун каби кўтарилган чанг-тўзон, қий-чув овозлар ишнинг юришиб кетганидан далолат берар эди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
-
Бу ишда фақат менинг омадим юришмади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
юриш сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳаво (ёки кун) юришиб кетди
-
Ҳаво юришиб кетгунча анча траншея қазиб оламиз. И. Раҳим, Ихлос
ЮРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YURISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юриш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар