юрт
билан улашинг
1. Маълум халқ, аҳоли яшаб турган жой; ўлка, мамлакат, ватан.
-
Туғилиб ўсган юртим. Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл. Мақол
-
Баҳор! Ўзига хос ёқимли виқор билан юрт узра одим ташлайди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
2. Бирор мамлакат ёки ўлкада яшовчи халқ; эл; аҳоли.
-
Юрт пуфласа, шамол туради. Мақол
-
Ана холос, қози поччанг юртга ош бераётган бўлсалар, туянинг думи ерга тегибди-ку. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
юрт сўзи қатнашган жумлалар:
Юрт сўрамоқ
-
Агарда менинг юрт сўрамоққа ва шу восита билан бойлик орттирмоққа орзум бўлса, бошқалардан ҳам кўра ўз ўғлимга — сенга маълум бўлмасмиди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
Билим юрти
-
Педагогика билим юрти.
-
Муборакхон билим юртида ўқиб юрган пайтларидаёқ тарбиячи бўлиб ишлай бошлаган эди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
Ўқув юрти
-
Олий ўқув юрти.
ЮРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YURT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юрт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар