ют
билан улашинг
1. Бўғиз мускуллари кўмаги-да оғиздаги бирор нарсани томоқсан ўтказмоқ; ичмоқ; емоқ.
-
Дори ютмоқ. Сув ютмоқ. Дўстинг учун заҳар ют. Мақол
-
Ютга-ним — ўзимники, чайнаганим — гумон.
-
Эр бечора худди қаттиқ ётган касальдек майни қулт-қулт ютибди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Эътибор опа иштаҳа билан толқон ямлаб ютаётган Тўлқинжоннинг тим қора жингалак сочини силади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Ичига тортмоқ, сўрмоқ.
-
Папирос тутунини ютмоқ.
-
Болалигидан савағич чангини ютиб, қирққа кирмай, ўпкаси тешилиб ўлган оталар, бўзчи тақдирини била туриб, болаларига ҳамон шу касбни мерос қолдирар эдилар. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. кўчма Бирор нима дейишдан ўзини тиймоқ, ошкор қилмаслик.
-
Эргаш ака аввалги шахтидан тушди нимадир демоқчи эди, гапини ютди. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
-
Тўсатдан келиб қолган Фотимани кўриб, йигитлар нафратларини ютдилар. П.
4. Турсун, Ўқитувчи.
-
Ғамни ютди, ютди аламни. Дард қуритди кўздаги намни. Э. Раҳим.
-
[Бибихатча] Ғира-шира тонгда изтиробини ичига ютиб, қўрадан чиқди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
— Маҳкам ака, — деди Гавҳар, — кўнглингизга келган ҳамма нарсани айтинг, ўтган йилдагидай ичингизга ютиб юрманг. П. Қодиров, Уч илдиз
5. Ўз қаърига тортмоқ, йўқ қилмоқ.
-
Нега худонинг қаҳри келмас экан? Нега бу аблаҳ бойни ер ютиб юбормасикин-а? Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
-
Уруш она ардоқлаб тарбиялаган фарзандларни балодай ютади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ют сўзи қатнашган жумлалар:
Хода ютгандай
-
Худододбек отининг жиловини ушлаганча, хода ютгандек ғўдайиб турар эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳой, шум-оёқ, нима қилиб турибсан хода ютгандай. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Ютаман дейди
-
Ҳувуллаб қолган уйда ёлғиз яшаш қийин. Ҳовли ютаман дейди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Катта уй, ҳамма ёқ сукунат, нақ ютиб юборай дейди. Н. Фозилов, Дийдор
Қон ютмоқ
-
Деҳқон ерига чиғириқдан сув чиқариш учун навбат етгунча қон ютарди. Н. Сафаров, Оловли излар
1. Бирор иш, мусобақа, спорт ва шу кабиларда ғалабага эришмоқ, муваффақият қозонмоқ.
-
Шахмат ўйинида ютмоқ. Курашда ютиб чиқмоқ.
-
Арслон деган бир йигит курашда тенгқурларини ютди. А. Эшонов, Бир оғиз сўз
-
Табрик қиламан, бригадангиз бу чопиқда ҳам ютиб чиқди. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
2. Лотерея, қимор ва шу кабилар ўйинда пул ёки бирор нарсани қўлга киритмоқ.
-
Заёмга ютмоқ. Лотерея билетига машина ютиб олди.
-
— Эрим ютган пулларни, қимматбаҳо буюмларни бирга олиб жўнадим, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Фойдаланмоқ, наф кўрмоқ.
-
Бу ишдан мен ҳеч нарса ютмайман.
-
Душман ўз кучларининг ичкариликдаги позициясига мустаҳкам ўрнашиб олиши учун вақтдан ютиш пайида эди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
-
Хўп, хатни одамларга кўрсатарсиз, улар хотиним иккиталигини биларлар Бундан сиз нима ютасиз? Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
ЮТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ют сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар