ютоқ
билан улашинг
1. Ниҳоятда сувсамоқ, чанқамоқ.
-
Очил акалар яна ярим тунда қайтишди. Ҳаммалари кела солиб, ютоқиб сув ичишди-да, таппа ташлаб, тошдек қотишди. А. Мухтор, Чинор
-
Кампир манний крупа билан шакар солиб сут пиширди. Уни шишага солиб берган эди, бола худди она кўкрагига ютоқиб ёпишгандай, икки қўли билан идишни чангаллаб, миқ-миқ шимира кетди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
2. Ғоят очқамоқ, очлик ҳис этмоқ.
-
Умида қўлидаги зоғора нонни ютоқиб кавшарди. Ш. Холмирзаев, Ўн саккизга кирмаган ким бор
3. Умуман, бирор нарсага ўта талаб бўлмоқ, эҳтиёж сезмоқ.
-
Деразани очиб ташлайлик, Уй ютоқиб олади нафас. У. Қўчқоров
-
Арслон каби тутоқиб, Дев сингари ютоқиб. З. Диёр
-
Бобур ютоқиб, олдинга интилди навкарлар қуршовини ёриб чиққанда, юзига шабада тегиб, хиёл енгиллашди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ЮТОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUTOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ютоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар