қамиш
билан улашинг
1. Бошоқдошларга мансуб, сувда, ботқоқликда, тўқайзорда ўсадиган, бўғим-бўғим узун пояли ўсимлик; шу ўсимликнинг ўрилган пояси ва унинг чўпи.
-
Қамиш ўрмоқ. Қамишдан бўйра тўқимоқ.
-
Улар қамишларни шалдиратиб, сувга яқин келганларида, ўзлари ҳам балчиққа ботиб кета бошлашди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Уч томони қамиш билан ўралган ҳовлига аввал Сидиқжон кирган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Шу ўсимлик пояси билан ўралган, ёпилган; шундан ясалган.
-
Қамиш девор. Қамиш том. Қамиш пай.
-
Кейин бир парча қоғоз олиб, қамиш қаламни қитирлатиб ёза бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қамиш сўзи қатнашган жумлалар:
Қамишдан бел боғлаб
-
Тўйларингизга қамишдан бел боғлаб хизмат қилайин, укажон. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
ҚАМИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAMISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қамиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар