қамров
билан улашинг
1. Иш-фаолият, ижод доирасини ўз ичига олиш, сиғдира олиш, қамраш имконияти.
-
Ҳоди Зариф — қамрови кенг олим. М. Афзалов, Жонкуяр олим
-
Идрокимиздан кўра кўзларимизнинг қамрови кенгроқ бўлса не ажаб. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
2. айнан Қуршов, оғуш.
-
Инженерлар бу жойнинг гардсимон қизғиш тупроғини қўлларида эзғилаб, хаёл қамровида ўтиришар эди. Й. Шамшаров, Тошқин
3. Бирор нарсанинг фаолият доираси, чегараси.
-
Румия гап қамровини асосий мақсадга бурган сари, Афанасий Василевич уста мергандек ёйни узоқроққа мўлжаллаб отарди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
ҚАМРОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAMROV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қамров сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар