қамчи
билан улашинг
1. От-уловни уриб, юришга ундаш, тезлатиш учун ишлатиладиган дастали, кўпинча қайиш тасма шаклидаги асбоб.
-
Ўрма қамчи. От ўйнатадиган узун қамчи.
-
Раис отига қамчи уриб, идора томон кетди. Ойдин, Юрагида ўти бор
-
У ҳар замонда қамчисини кўтариб қўяр, от эса, сағрисига қамчи тушувини кутмасдан олға интилар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. кўчма Ўзи бирикиб келган сўз англатган нарсанинг калтагини билдиради.
-
Шоир савдогарларни ҳам сатира қамчиси остига олди. Газетадан
-
Эрк-адолат йўлида жаҳолат қамчисидан, ҳатто қўрқинчли таҳликадан қўрқмаган Аваз. Газетадан
қамчи сўзи қатнашган жумлалар:
Қамчи босмоқ (ёки солмоқ, бермоқ)
-
Йўлчининг юз-кўзи аралаш яна қамчи солди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Асқар ота беихтиёр отига қамчи босди, яна бошини тортди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Қамчи берса, бедов от ўйнаб кетиб боради. Нурали
Қамчи ўйнатмоқ
Қамчисидан қон томган (ёки томадиган, томади)
-
Қамчисидан қон томмаган бой — бой эмас. Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси
-
Бу хусусда отасининг қамчисидан қон томар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҚАМЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAMCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қамчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар