қама
билан улашинг
1. Озодликдан маҳрум қилиб, қамоқхонага ёки бошқа бирор қамоқ жойга ташламоқ, қамоққа олмоқ.
-
Турмага қамамоқ. Авахтага қамамоқ. Беш йилга (беш йил муддат билан) қамамоқ.
-
Агар ҳоким ҳеч кимни, айниқса, Қудрат акани қамамаган бўлса, аҳолини қўрқитмаслик, ишдан совитмаслик учун қамамаган. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Нима қилсин, милицияга бориб, ё мени қаманглар, ё оқланглар, десинми? С. Аҳмад, Ҳукм
2. Бирор чиқолмайдиган жой, хона ёки ҳолатга олмоқ.
-
Ғулом қори Азимбойваччанинг болаларини ҳужрасига қамаб олиб, хафа қилаётган экан М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Авазни кичкина ҳужрага олиб кириб қамаб қўйди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Атрофи ўралган (одатда, доим сақланадиган, махсус) жойга ҳайдаб киритмоқ, ҳайдаб киритиб, бекитиб қўймоқ; тутқунликка солмоқ.
-
Қўйларни қўрага қамамоқ. Товуқларни товуқхонага қамамоқ.
-
Ёйишга жойи бўлмаган хўжаликларгина молларини оғилхоналарга қамаб боқади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Сорахон пашшани кафтига қамаб, муштини Саидийнинг қулоғига тутди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. сўзлашув тили Берк жойга тиқиб қўймоқ, берк жойга тиқиштириб сақламоқ.
-
Нарсаларни омборга қамамоқ.
5. сўзлашув тили Дам бермоқ, дамламоқ.
-
Камерага ҳаво қамамоқ.
ҚАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар