қалтира
билан улашинг
1. Кучли тарзда титрамоқ; қалт-қалт қилмоқ.
-
Совуқдан қалтирамоқ. Бўйнида иллати борнинг оёғи қалтирайди. Мақол
-
Адолат сурбет Бозоровни кўриши билан ғазабдан қалтиради ва титроғини босиш учун пахта тераверди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Охири мадори кетаётганини сезди, тиззалари қалтиради. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қўрққанларидан дағ-дағ қалтираб туришибди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. кўчма Шундай ҳаракатни эслатувчи, шунга ўхшаш ҳолатга нисбатан қўлланади (нарсалар ҳақида).
-
Чўлнинг у ер-бу ерида қовжираб турган шувоқ муттасил кезиб юрган чўл шабадасида қалтираб турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қоғоз қўлимда шамолдаги баргдек қалтирар, ҳарфлар сакраб, сўзлар тутқич бермасди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Баширжоннинг овози қалтираб, томоғи қуруқшаб кетди. Н. Аминов, Суварак
қалтира сўзи қатнашган жумлалар:
Тили қалтирамоқ
-
Сатторқул ҳарчанд гапиришга уринса ҳам бўлмади, тили қалтираб қолаверди. Муштум
ҚАЛТИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALTIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалтира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар