қалқи
билан улашинг
1. Суюқликнинг бетида чайқалмоқ, тебранмоқ.
-
Қайиқ сувда қалқиб турибди.
-
Сув юзида қамиш ғарамлар қалқиб сузар эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Юзада, бирор нарса устида лапангламоқ; у ён-бу ён чайқалмоқ, силкинмоқ.
-
Ердан кўтарилган чанг-тўзон оғир-оғир қалқиди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ўртада устига қора гулдор жойнамоз ёпилган тобут елкама-елка қалқиб ўтади. Т. Ашуров, Марварид тут
-
Назокат қора хонатлас кўйлак кийиб олган, қизил духоба нимчаси остида тўла кўкраги қалқиб турарди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Ихтиёрсиз, қандайдир таъсир билан бирор томонга силтанмоқ.
-
Трамвай қўзғалганда, бир мўйсафид қалқиб кетиб, икки йигитга тегиб кетди. Муштум
-
Малоҳат юрак олдириб қўйгани учунми ёки чўчидими, ўтирган стулида бир қалқиб кетди. И. Раҳим, Тинимсиз шаҳар
4. кўчма Нотинч ҳолатда, ҳаракатда бўлмоқ.
-
Замона қалқиб турибди, бек тугул амирнинг ўзи ҳам қутқуда эмиш. А. Мухтор, Чинор
-
Икки ўртада сўз қочиб, вазият қалқиб турганда, ёшгина йигит сўз сўради С. Маҳкамов, Гина
5. Бирор нарса остидан, ортидан, тубидан сиртга (юқорига) чиқмоқ.
-
Улар, башарти, биронтаси сув юзига қалқиб чиқиб қолса, яна ўқ отишарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Дарахтлар ортидан ой қалқиб, секин сузиб кўтарила бошлади. Ойбек, Нур қидириб
-
Мамажоннинг ўпкаси тўлиб, кўзига ёш қалқиди. С. Нуров, Нарвон.
6. Ўтирган, ётган ўрнидан турмоқ, қўпмоқ.
-
Оппоқ дала, қир, Ой нури балқир, Тонг отар-отмас Битта қиз қалқир. М. Алавия.
-
Хон ўрнидан қалқиб туриб, ҳеч кимга қарамай, ҳеч нарса демай, ўқдай отилиб, ичкарига кириб кетди. Ж. Шарипов, Хоразм
7. Пайдо бўлмоқ, чиқмоқ, тошмоқ.
-
Унинг баданига аллақандай қора доғлар қалқиган, иситмаси чиқиб ётибди. А. Мухтор, Туғилиш
8. кўчма Намоён бўлмоқ, акс этмоқ.
-
Ойна опа чеҳрасидаги жиддийлик йўқолмаган бўлса-да, лабларининг бир четида табассум қилди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
-
Чеҳрасига қалқиб чиққан аламли ифодани яширишга уриниб, бурилиб қаради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
9. кўчма Иккилик бўлиб, на у ёқли, на бу ёқли бўлмай турмоқ; иккиланмоқ.
-
Мингбошининг бу тилёғламалиги мажлиснинг қалқиб турган қисмини ҳам унинг томонига буриб юборди. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди.
10. айнан Ўқчимоқ.
-
Қандолат буви чой ҳўплаб туриб, пиқ этиб кулиб юборган эди, қалқиб кетди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Томоғимдан ош ўтмай, қалқиб кетдим. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
қалқи сўзи қатнашган жумлалар:
Оёққа қалқимоқ
-
Юзбошилар ҳам оёққа қалқиб, қўл қовуштиришди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ҳамма оёққа қалқиб, саломлашди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Юраги қалқимоқ
-
Ёдгорнинг юраги қалқиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҚАЛҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар