Izoh.uz сайтида қалпоқ сўзининг изоҳи ва маънолари

қалпоқ

от

1. Юпқа наматдан қилинган бош кийими.

  1. Бахмал жиякли оқ қалпоқ.

  2. У эгнига брезент чакмон, бошига оқ на-мат қалпоқ кийган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар

2. Ҳар қандай тўқима ёки матодан тикилган бош кийим.

  1. Болалар қалпоғи. Похол қалпоқ.

  2. Ошпаз оқ қалпоғини пешонасидан юқори кўтарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  3. Таманно эртасига магазиндан шалвар, офтобдан яхши сақлайдиган оқ қалпоқ сотиб олди. Мирмуҳсин, Қумри ва Таманно

  4. Дарвоза олдида бошига учли қалпоқ кийган давангирдай қаландар турарди. С. Сиёев, Ёруғлик

3. с. т. Каска.

  1. Мис қалпоқ. Пўлат қалпоқ.

  2. Асқар полвон ҳансираб ва бошидан каскасини олиб, ерга тўнтарди: манглайни эзиб юборди бу чўян қалпоқ! Ойбек, Қуёш қораймас

4. шв. Дўппи, каллапўш.

5. Нарсалар устини қоплаб, беркитиб турадиган соябон ёки қопқоқ.

  1. Шипга осиғлиқ қирқинчи чироқнинг қалпоғи уй деворларининг тепа ёғига чўзиқ соя солган. Ҳ. Ғулом, Машъал

6. Бирор нарсанинг қалпоқли қисми, каллаги; каллак.

  1. Мих қалпоғи. Замбуруғ қалпоғи.

қалпоқ сўзи қатнашган жумлалар:

Қалпоқ қилиб киймоқ

Бирор нарсани қойил қилиб бажарувчи, бирор иш-фаолиятнинг жуда устаси бўлган шахсга нисбатан қўлланади.
  1. — Ишни қалпоқ қилиб кийиб қўямиз, — дея жавоб қайтардик. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

  2. Ўртоқ Солибоев кўзбўямачиликни қалпоқ қилиб кийиб юрган кунлардан бирида митинг бўлиб қолди. Муштум


ҚАЛПОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

QALPOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
5338
Сўзнинг тескари ёзилиши
қоплақ
Ҳарфлар сони
6
Кўришлар сони
96

қалпоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

қалпоқ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, қалпоқ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+