қалқон
билан улашинг
1. Жангчининг танасини қилич, найза ва шу кабилар тиғли қуроллар зарбидан ҳимоя қилувчи, турли материаллардан ясалган мослама.
-
Бадиа сири фош бўлиб — қиличи синиб, қалқони тешилган сарбозолардай, лол бўлиб қолди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳаммадан олдинда бошдан-оёқ зирҳли кийим кийиб, қўлида қалқон тутган Аҳмад Танбал келмоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Офат, бало, кўнгилсиз ҳодисалар ва шу кабилардан сақловчи восита; тўсиқ, ғов.
-
Қум балосига, гармсел балосига нима қалқон — дарахт қалқон. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Низомулмулк сизнинг зарбангизга қалқон қидириб, ўзини у томонга яқинроқ олиб юрибди. Ойбек, Навоий
3. кўчма Ҳимоячи.
-
Матҳасан оғам ёнимда бўлса, кўчада қўрқмай юраман. Бу менинг қалқоним-да. С. Сиёев, Ёруғлик
қалқон сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрагини (ёки кўксини, бағрини, ўзини) қалқон қилмоқ
-
Ана шу йилларда Холмат Ражабов душманларга кўкрагини қалқон қилганлардан. Н. Сафаров, Оловли излар
-
У кўксини қалқон қилиб, юртини ҳимоя қилди. Мирмуҳсин, Қуламас қоя
-
Бир тўда одамни тасирлатиб ўққа тутишганда, бир чол, болани орқасига олиб, ўзини қалқон қилган экан-да. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
ҚАЛҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар