қалтироқ
билан улашинг
1. Кучли тарздаги титроқ (
-
Уни қалтироқ босди. Бутун аъзойи баданига қалтироқ кирди.
-
Бекнинг вужудини қоплаб олган қалтироқ тобора кучаяр, қалбининг дукуллаб уриши ўзига эшитилиб турарди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бу зах хонада Адолатни қалтироқ босди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Бозор қалтироқдан, қўрқувдан тамоман толиб, мудраб кетган экан, кўз очиб қараса, тонг отибди. А. Мухтор, Чинор
2. сифатдош Қалтираган ҳолатли.
-
Бой аъзойи баданидаги яраларнинг аламини тортаётгандай безовталаниб, яна қалтироқ қўллари билан чилимга ёпишди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
- Яхшимисиз, Ҳаётхон? — деди қалтироқ товуш билан йигит. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ҚАЛТИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALTIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалтироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар