қалтис
билан улашинг
1. Алоҳида эҳтиёткорлик талаб қиладиган, нозик.
-
Қалтис савол.
-
[Равшан полвон] Масала жуда қалтис эканини Жамоловдан ҳам яхшироқ тушуниб қолди. О. Ёқубов, Ларза
-
Ёш бўлса-да, дадаси сингари дадил тушади, курашнинг кўп қалтис ҳунарларини отасидан ўрганиб олган. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Хавф-хатар билан боғлиқ бўлган, оқибати ёмон бўлиш эҳтимоли бор, хатарли.
-
Қалтис қадам. Қалтис тажриба. Қалтис ҳазил. Қалтис ҳунар. Қалтис сиёсат.
-
[Майна] Бу хатарли, қалтис сафардан асло чўчимасди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Аҳмаджон ака, жуда қалтис иш-да Бир чувингиз чиқса борми А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Самарқандга таваккал қилиб бораётган Бобур жуда қалтис ишга бел боғлаганини сезарди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Ўйламай, билмай, ихтиёрсиз қилинган; ноқулай.
-
Терговчи гапни қалтис бошлаб қўйганидан пушаймон бўлди. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида.
-
Қалтис йиқилиб, бирон жойи майиб бўлган киши бунинг оғриғини ўша тобда эмас, кейин билганидек, Сидиқжон бу можаронинг бутун даҳшатини кейин билди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
қалтис сўзи қатнашган жумлалар:
Қалтис емоқ
-
Ўшанда оёғи қалтис еган, лекин табиблар уни чиққан деб қайта-қайта шиқирлатиб сола берганларидан, бир оёғи калта бўлиб қолган. Ойдин, Ҳикоялар
Қалтис кетмоқ
-
Сиз жуда қалтис кетдингиз-да. Бирдан мўътабар одамларнинг ёқасига ёпишдингиз. Ё. Хайитов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
ҚАЛТИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALTIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалтис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар