улуғ
билан улашинг
1. Эгаллаган ўрни, ҳажми ғоят йирик; жуда катта, улкан, буюк.
-
Келтирганлар иккисин боғлаб, Ташлаганлар улуғ дарёга. Ғайратий
-
Хотин асл ўрданинг улуғ, муҳташам дарвозасига яқинлашгандан кейин ўнгдаги айри йўлга бурилди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шу кеча йўл тортди чошкада [чошгоҳда] улуғ бир тоққа етди. Ҳасанхон
2. Куч-қудрат, имконият ва шу кабилар жиҳатдан жуда катта имкониятларга эта; қудратли.
-
Шайбонийхон марказлашган улуғ бир давлат тузишга интилар экан қўл остидаги одамларнинг ихлос ва эътиқодини ҳам қозонишга алоҳида эътибор берар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Қадр-қиймати, аҳамияти ва шу кабилар жиҳатидан юқори даражали; буюк.
-
Бизнинг жамиятда инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан улуғ. Газетадан
-
Шоир учун бу оламда мухлиснинг эҳтиромидан кўра улуғроқ бахт йўқ. Газетадан
-
Инсондаги энг улуғ фазилатлардан бири камтарлик ва оддийликдир. Газетадан
4. Салмоғи, кўлами, аҳамияти юқори бўлган; муҳим.
-
Саидқосим улуғ ишларни амалга оширувчилардан бўлгани учун қувонарди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Биз катта ишлар, улуғ ўзгаришлар арафасида турибмиз. Газетадан
5. Ўз қобилияти, хизматлари билан буюк ишларни амалга оширган ва ҳурмат-эътибор қозонган; буюк.
-
Қадимги юнон мулкида ўтган донишманд, ҳандаса илмига асос солган, ер ўлчашни ўргатган улуғ олим [Евклид]. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Улуғ шоир ҳайкали пойига меҳр-муҳаббат ва чуқур эҳтиром рамзи сифатида гуллар қўйилмоқда. Газетадан
6. Шундай улуғликни қайд этувчи сўз сифатида шахс билдирувчи сўзларга қўшиб ишлатилади.
-
Улуғ амир. Улуғ Алишер,
-
Ишқилиб, худойи таоло улуғ султонни паноҳи-да асрасин Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бобур суратга [Навоий суратига] қараб туриб, ўзича сўради: Улуғ амир, насиб қилса, ҳузурингизга борсам шеърият тилсимини очғучи калит берурмисиз? П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Демак, Низомиддин бу ниҳоятда хавфли тўдага мансуб, улуғ ҳазрат жонига қасд қилганлар орасида бор Мирмуҳсин, Меъмор
7. Раҳбар, бошлиқ.
-
Илгарилари Бўтабойни, улуғимиз, деб юрадиган кишилар уни кўрганда, бетинг қурсин, деб ўтиб кетадиган бўлиб қолишди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Сўз сўзласа, дурри гавҳар сочилар. Ўрозали юртимизнинг улуғи Ёдгор
-
Ия, ия, улуғ, Сиз ҳам шу гапни айтдингизми. С. Аҳмад, Ҳукм
8. Улуғ (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
УЛУҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ULUG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
улуғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар