закот
билан улашинг
1. дин. Шариатга мувофиқ, пулдор, бадавлат мусулмоннинг ўзига қарашли мол-мулки ва даромадининг қирқдан бир улуши миқдорида (рўза вақтида) бева-бечораларга, камбағал-қашшоқларга берадиган хайр-садақаси.
-
Мана, Фарғонанинг энг азиз, энг бадавлат, энг халқпарвар одами — Содиқ-жон бойвачча яқинда бутун Қўқон халқига закот бердилар. К. Яшин, Ҳамза
2. тарихий Ўрта Осиё хонликларида: чорва ва мол-мулкнинг қирқдан бир улуши миқдорида ҳар йили хазина фойдасига олинган солиқ.
-
Солиқларнинг учинчи тури — закот — мол-мулкдан олинадиган давлат солиғи эди. Ф. Озодаев, Тошкент тарихидан очерклар
-
деҳқонлар косиблар ҳамиша амирнинг хирож, закот сингари солиқларининг жабрини тортар хонавайрон бўларди. Газетадан
ЗАКОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAKOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗАКОТ сўзига берилган маънолар
закот сўзига янги изоҳ қўшинг
закот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар