зайл
билан улашинг
зайл сўзи қатнашган жумлалар:
Бир зайлда
-
Теварак атроф жимжит. Ниначилар бир-бирини қувлаб учар, чигирткалар бир зайлда чириллар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
Замона(нинг) зайли (билан)
-
— Ота-оналар замонанинг зайли, деб қизларини ўқитиш зарурлигини тан олсалар ҳам, ўқимишли қизларнинг ўзига хос хоҳишларини тан олмайдилар, — деди Кумуш. Т. Жалолов, Олтин қафас
-
Ана, замона зайли билан бу ерларга келдим. Роза билан қайта танишдим [деди Бахтиёр]. Абдуллаев, Тўй бўлади
-
Нажмиддин Бухорий кейинчалик замонанинг зайли билан Хуросонга келиб қолган. Мирмуҳсин, Меъмор
Шу зайлда
-
Гапнинг шу зайлда бошланиши Ҳаётни ёмон қўрқитиб юборди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бобоқул шу зайлда қанча вақт ўтирганини билмайди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Жанг шу зайлда кечгача давом этди. М. Осим, Карвон йўлларида
ЗАЙЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAYL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зайл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар