зеб
билан улашинг
Безак, кўрк, оройиш.
-
Одоб — кишининг зеби. Мақол
-
Нуқта қўй назмингга, Эркин, Мухтасарлик сўзга зеб, Йўқса, тонг отгунча шеринг Бўлғуси достон қадар. Э. Воҳидов, Муҳаббат
зеб сўзи қатнашган жумлалар:
Зеб бермоқ
-
[Ёрмат] Отга чиғаноқли асбобларни тақиб, ёлини қизил латталар билан ўраб, отнинг атрофида айланиб, унга жуда зеб берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Алимат карвон] Ўзи ўлгудай от-аравага ишқибоз. Топганини отига сарфлаб, аравага зеб беради. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Ўзига зеб бериб кийинган ўрта ёшлардаги Америка офицери газета ўқиб ўтирарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
[Фазлиддин] Аҳли растага ва ёш бойваччаларга яраша дурустгина кийинади, лекин ўзига ортиқча зеб бермайди. Ойбек, Танланган асарлар
ЗЕБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZEB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЗЕБ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЗЕБ сўзига берилган маънолар
зеб сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
зеб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing