зеҳн
билан улашинг
Тушуниш қобилияти; идрок, фаҳм.
-
Бобур ўз зеҳнининг гўё қайралиб, ўткирлашиб қолганини сезиб турарди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Меъморчиликда фақат зеҳн-у иқтидорнинг ўзи кифоя эмас. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Унинг зеҳни жуда ўткир, ўзи тиришқоқ эди П. Қодиров, Уч илдиз
зеҳн сўзи қатнашган жумлалар:
Зеҳн солмоқ
-
Ота унга зеҳн солиб тикилди-да, туриб, эшикдан қаради. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
Зеҳни ўткир
-
Ҳирот шаҳрида Зайниддин деган бола бор эди. Зеҳни ўткир, тиришқоқ бўлгани учун, у мактабда ҳаммадан олдин ўқиш, ёзишни ўрганиб олган. М. Осим, Сеҳрли сўз
Зеҳни паст (ёки пўстак)
-
Меъмор зеҳни пўстак корфармодан хафа бўлмай, ичида кулди. Мирмуҳсин, Меъмор
ЗЕҲН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZEHN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зеҳн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар