зеб-зийнат
билан улашинг
1. Турли хил безаклар, зийнат буюмлар.
-
Баъзан зеб-у зийнат тақинчоқларга беҳад берилган аёллар ҳам учрайди. Р. Усмонов, Одобнома
-
Кийим-бош, зеб-у зийнат ишлаганга ярашади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. кўчма Кўрк, ҳусн, чирой.
-
Яхши фазилатинг — зеб-у зийнатинг. Мақол
-
Соғинган кунлар ва айрилиқ ойларида дилларга тугилган ноёб ва ширин, ҳаяжонли ва самимий сўзлар севги суҳбатининг мундарижаси ва зеб-зийнати эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ЗЕБ-ЗИЙНАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZEB-ZIYNAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зеб-зийнат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар