зиддият
билан улашинг
1. Бир-бирига хилофлик, фикрий қарама-қаршилик, акслик.
-
Домла гапининг учини йўқотиб қўйдими ё фикридаги ошкор зиддиятдан хижолат тортдими, ямланиб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аммо мен инондим жаннатга бугун, Бу гапда йўқ асло зиддият, тугун. М. Шайхзода, Йиллар ва йўллар
-
Бояги мушкул зиддиятлар ҳали ҳам [Бобурнинг] хаёлини банд қилиб, кўнглида тугун бўлиб турибди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Муросага келтириб бўлмайдиган қарама-қаршилик, душманлик, адоват.
-
Муаррих уч йиллик воқеалар тафсилотини баён қилар экан, ўзи билан қўл остидаги кишилар ўртасида юз берган зиддиятларни ҳам очиқ-ой-дин ёзаверади. ЎТА
-
[Мулла Муҳиддин:] Шуни биламанки, сизлар билан унинг ораларингизда сув билан ўт орасидаги каби зиддият бор. С. Айний, Эсдаликлар
3. мнт. флс. Муҳокама юритишда, матн-да, назарияда ва умуман предмет, ҳодисаларда бири иккинчисини инкор этадиган икки мулоҳазанинг мавжудлиги ва улар ўртасидаги муносабатлар.
-
Зиддият қонуни.
ЗИДДИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIDDIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиддият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар