зид
билан улашинг
1. Бир-бирига хилоф, қарама-қарши, акс, қарши.
-
Тошпўлатнинг миясида бир-бирига зид фикрлар талашар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Авазнинг дилини бир-бирига зид, нохуш туйғулар тимдалаб ўтди. С. Сиёев, Аваз
-
Холиса эрининг майлларига бошқа зид чиқмасликка аҳд қилди. С. Нуров, Нарвон
2. Бир-бирига душман бўлган, ўзаро келиштириб бўлмайдиган, қарама-қарши.
-
Қандай қилиб сиз билан менинг дилим бир бўлсин! Ҳеч қачон бир бўлолмайди. Аксинча, ўт билан сувдек зид. П. Турсун, Ўқитувчи
зид сўзи қатнашган жумлалар:
Бировнинг зиддига иш қилмоқ
-
Воқеадан хабарим бор. Тоҳиржон зиддингга иш қилмоқда. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
Зидди заҳар
-
Заҳарланганда сут, қатиқ зидди заҳар ҳисобланади.
ЗИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар