афсона
билан улашинг
1. Фольклор жанри: авлоддан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб келган уйдирма, тўқимадан иборат, баъзан диний мазмундаги ҳикоя, ривоят ва ш. к.
-
Тоғ қишлоқларининг теша тегмаган, ишонса ҳам, ишонмаса ҳам бўладиган ғалати эртаклари, афсоналари бўлади. Ҳ. Ғулом, Машъал.
2. Кўчма Асоссиз гап, ёлғон-яшиқ, уйдирма.
3. Кўчма Ақл бовар қилмайдиган, ақлга сиғмайдиган нарса,
-
[Одамлар] Мирзачўл аталмиш қадимий, бағри кенг саҳрода бирга қўл тутишиб.. афсоналарни ҳақиқатга айлантиришмоқда. В. Абдуллаев, Қанотли орзулар
афсона сўзи қатнашган жумлалар:
Афсона бўлмоқ
-
Излаб сени ҳар кўчада, Эл ичра кўп шарманда ҳам афсона бўлдим соғиниб. Ҳамза
Афсона тўқимоқ
-
Минг бир кечанинг Шаҳризодаси афсона тўқиб, ўлимдан қутулиб қолгандай, Мухторхон ҳам юқоридаги сингари ривоятлар паноҳида омон юрибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
АФСОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AFSONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
афсона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар