ажаб
билан улашинг
1. Ажабланарли, ҳайрон қоларли.
-
Ажаб савдолар.
-
Ажаб Ҳирот экан! Ҳалвофуруши ҳам шоир. Ойбек, Навоий
2. (Якка ҳолда) Ажабланишни билдиради; таажжуб, қизиқ.
-
Бир неча қадам босиб, орқасида қолган дарвозага қаради-да, бу ерда гўзал қиз Ойпошша яшаганини эслади. — Ажаб, — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ажабким, муқаддас нарсалар ёнма-ён бўларкан. Газетадан
3. шева Хўп, бўпти.
-
Полвон, Мадрайим қорани чақир — Ажаб, оға. Ж. Шарипов, Хоразм
ажаб сўзи қатнашган жумлалар:
Ажаб бўлди (ёки бўпти)
-
..газетада чиққан фелетонни кўрган Ҳафиза.. ажаб бўлибди, дермикин? Ёки ачинармикин? Мирмуҳсин, Умид
Ажаб қилди
-
- Чийиллама, — деди ҳайқириб Йўлчи. Йўлчининг жавобига одамлар секингина кулишиб, ажаб қилдинг дегандай, бир-бирларига маъноли қараб олишди. Ойбек, Танланган асарлар
Ажаб эмас
-
Энди шифони ёлғиз оллодан сўра.. Ажаб эмас, шифо берса. Ойбек, Танланган асарлар
-
..бу мақол шу чўлларда тўқилган бўлса, ажаб эмас. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Совуқни қаранг, қор ёғиб қолса ҳам ажабмас. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Во ажаб(о)
-
[Бой ўз-ўзига деди:] Во ажабо, бу ким бўлди? Чўрими ёки бир офатижон фариштами? Ҳамза , Бой ила хизматчи.
АЖАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AJAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ажаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар