алам
билан улашинг
1. Жисмоний қийноқ; азоб, оғриқ.
-
Комил калтак аламидан ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган боладан яна сўради. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Руҳий азоб, изтироб.
-
Ҳижрон алами. Жудолик алами. Алам чекмоқ (тортмоқ).
-
Биз у вақтлар севги нима, севиш, севилиш нима — буларнинг дард ва алами, завқ ва шавқи нималигини ҳам билмас эдик. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Қасд, ўч, қасос.
-
Мунча серпичинг бўлиб кетибсиз. Менда шамингиз борми! Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. Ғазаб, нафрат; заҳр.
алам сўзи қатнашган жумлалар:
Алам қилди
-
Эрининг бош қоронғи бўл, эвида бўл-да дегани унга жуда алам қилди, хўрлиги келди, ўпкаси тўлди. А. Қаҳҳор, Анор
Аламини олмоқ
-
— Мени ташлаб кетганингиз аламини Зайнабдан олмасам, кимдан олай, — деди кулиб Кумуш. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Балки аламини ишдан олгандир? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Исанинг аламини Мусадан олмоқ
Аламдан тарқамоқ (ёки чиқмоқ)
-
[Собирахон:] Йиғладим. ўтириб хат ёздим. Бу билан ҳам аламдан чиқмай, хатни кўтариб, Комила холамнинг олдиларига арзга бордим. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Мингбоши тек ётмаган эди, қизининг аламини чиқариб олиш учун баҳона изларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сиз қўй демаганингизда, оғзи-бурнини дабдала қилиб, бир аламдан чиқай деган эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
Аламини ичига ютмоқ
-
аламини ичига ютиб, ҳаловат истайди. Газетадан
1. эскирган, китобий Байроқ, туғ.
2. дин. Азиз-авлиёлар дафн этилган мозорга сиғинувчилар томонидан шу мозор дарахтларига боғланган латта.
-
Эр Ҳуббига бориб, астойдил сиғиниб, шайхларга тўн кийгизди, кекса чинорларга алам боғлади, бўлмади. С. Аҳмад, Ҳукм
АЛАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар