алдамчи
билан улашинг
1. Кишини алдашга, аврашга, лақиллатишга уста; алдоқчи.
-
Бир алдамчи, ўзинг кашмир бўлмасанг, Мадинадан дарров қандай келасан?! Ёдгор
2. Фирибгар, қаллоб.
-
Буларнинг кайфлари шунчалик чоғ эдики, кўрган киши., яхши, бор баракадан боши осмонга етган алдамчи савдогарми деб ўйлар, муқаррар шундай деб ўйлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Ваъдасида турмайдиган; субути йўқ; ваъдасиз.
-
— Алдамчи! — Бу алдашлар — алдаш эмас, сиз ҳали қараб туринг, қочқоқ! А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Ёлғон-яшиқ гапларни кўп гапирувчи; ёлғончи.
5. Чалғитувчи, чалғитадиган, алдайдиган.
-
Кўнглида бир лаҳза учган беҳуда, алдамчи хаёллардан қутулди. Ойбек, Танланган асарлар
АЛДАМЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALDAMCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алдамчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар