остона
билан улашинг
1. Эшик, дарвоза чорчўпининг остки кўндаланг ёғочи; бинога, ҳовлига кираверишдаги ерга кўн-даланг ётқизилган ёғоч, тахта, харсанг ва шу кабилар; бўсаға.
-
Баланд остона. Уй остонаси. Кўча эшик остонаси.
-
Эшик қаттиқ тепки билан очилди-ю, остонада чувалчангдай чувак., бир киши пайдо бўлди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аҳмад бригадир Нусратбекни янги дарвоза остонасида кўриши биланоқ аҳволи руҳиясини тушунди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. кўчма Уй, хонадон, даргоҳ.
-
— Шу ер туфайли бизлар сенинг остонангга бош эгиб, қуллуқ қилиб келдик, — деди Ойимхон. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Санъат шундай буюк даргоҳки, унинг остонасига қадам қўйдингми, орқага чиқишнинг имкони йўқ. Саодат
3. кўчма Қишлоқ ёки шаҳарга кираверишдаги жой, бўсаға.
-
Искандар Хўжанд остонасида қаттиқ талафот кўрган. Мирмуҳсин, Темур Малик
-
Чекинган душман қишлоқ остонасидаги тепаликка чиқиб олиб, қаршилик кўрсата бошлади. Н. Сафаров, Комиссар Қорабоев
4. кўчма Бирор воқеа ёки ҳодисанинг бошланишига яқин қолган пайт; арафа.
-
Ҳали эсини танимаган, ўт-олов бола шу ерда балоғат остонасига етди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Юртим, сени яна қутлаб қўяйин, Қутлуғ Янги йилнинг остонасида. А. Орипов, Йиллар армони
5. геогр. Дарё остидаги, баъзан сувдан чиқиб кўриниб турадиган ва сув оқимини тезлаштириб, кемалар қатновини қийинлаштирадиган баландроқ жой, дўнглик.
ОСТОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSTONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
остона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар