Izoh.uz сайтида ота сўзининг изоҳи ва маънолари

ота

от

1. Фарзандли, бола-чақали эр киши (ўз болаларига нисбатан).

  1. Ота бўлмай, ота қадрини билмас. Мақол

  2. отамисиз, нимасиз ахир, ўғлингизни тийиб олиш сира эсингизга келадими? А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Тожиддиннинг отаси ҳам кампирининг ўлимидан кейин кўп ўтмай вафот этган эди. С. Зуннунова, Олов

2. Ёши катта кишиларга мурожаат қилишда ёки уларни ҳурматлаш учун ишлатилади.

  1. Оталар сўзи — ақлнинг кўзи. Мақол

  2. Юнусали ота қаёққа боришни билмай, ҳардамхаёл бўлиб тургандан кейин идора тарафга йўл олди. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Қоратой Ўрозни дарров Шокир отага юборди. Ойбек, Танланган асарлар

3. Ўғил болани эркалатиш учун ишлатилади.

4. кўчма Бирор иш ёки ҳаракатни бошлаб берган, унга асос солган киши ҳақида.

  1. Абдулла Қодирий ўзбек романчилигининг отасидир. Жуковский рус авиациясининг отасидир.

5. кўчма Меҳрибон бошлиқ, раҳнамо ҳақида.

  1. У [Михаил Маркович] колхозчиларга ота бўлди, ғамхўрлик қилди, иш ўргатди. Ойдин, Мардлик — мангулик

6. Эл-юртга бошчилик қилувчи, ёши ёки мансаби улуғ зот ҳақида

  1. [Ёрмат:] Тайёрлан, қизим, Сенга юрт отаси, элликбошимиз гапирадилар. Ойбек, Танланган асарлар

ота сўзи қатнашган жумлалар:

Ота касб

Ота шуғулланган касб (фарзандга нисбатан).
  1. Бешиксозлик Раҳим акага ота касб. Саодат

  2. Катта бўлгач, ҳаммоллик менга ҳам ота касб бўлиб қолади. П. Турсун, Ўқитувчи

Ота юрт (ёки макон)

Ота туғилган, ўсиб-улғайиб яшаган жой.
  1. Нусратбекнинг ота юртида илгари ҳам саратонда, икки-уч йилда шундай бир шамол эсиб, палакларни ағдариб кетарди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди

  2. Бир зумгина чайқалиб олди Ота макон — қирларим, чўллар. С. Саййид.

Отаси

этн . Хотиннинг ўз эрига мурожаат этиш шакли. Қайин ота (қайнота) Эр-хотиннинг оталари (эрга нисбатан хотиннинг отаси ёки хотинга нисбатан эрнинг отаси).
  1. Сал ўтмай, ҳовлига Салимжоннинг қайнотаси савлат тўкиб кириб келди. Газетадан

Бор отангга, бор онангга

Сансалорликни ифодалаш учун ишлатилади.

Ота гўри қозихонами?

Отангга раҳмат

Кимсадан мамнун эканликни ифодаловчи олқиш ибораси.

Отанг яхши, онанг яхши қилиб

Ялиниб-ёлвориб; олқаб-мақтаб.

ОТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1531
Сўзнинг тескари ёзилиши
ато
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
397

ота сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
ота сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ота сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+