чири
билан улашинг
1. Табиий таъсирлар туфайли парчаланмоқ; айнимоқ, ишдан чиқмоқ, яроқсиз ҳолга келмоқ.
-
Чириган ип. Чинор чиримас, арча қуримас. Мақол
-
Тутнинг шохлари тегиб турган айвон устуни қорайиб, чирий бошлади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Майли, мени бурдалаб ташласинлар, таним зиндонда чирисин. С. Кароматов, Бир томчи қон
2. Иримоқ, айнимоқ.
-
Чириган қовун. Чириган олма.
3. кўчма Адойи тамом бўлмоқ, хазон бўлмоқ.
-
[Йўлчи:] Андак инсоф керак, уят керак. Чолнинг меҳнатда чириган кўксига бигизни қадайверманг! Ойбек, Танланган асарлар
-
— Нари туринг, — Лаъли жаҳл билан эрининг кўкрагидан итарди. — Эсиз умрим, бу ғамхонада чириб кетаётибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. кўчма Умри тугаб, ўлиб, йўқ бўлиб бормоқ, ҳалокатга юз тутмоқ.
-
Золимлар ёққан ўт ёнмасин сира, Қора ниятлари чирисин дилда. Ғ, Ғулом
ЧИРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIRI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чири сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар