чиран
билан улашинг
1. Бирор мақсадда бор кучини ишга солиб ҳаракат қилмоқ; кучанмоқ.
-
Буқа орқасига тисарилиб, аввало чиранди. Шарқ юлдузи
-
Сандиқ жуда оғир эди, зўрға зинага яқинлаштириб, чирана-чирана, тепага олиб чиқишди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Арава қилт этмас ҳўкизлар ҳарчанд чирангани билан, арава жойидан жилмас эди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. кўчма салб. Ўз имкониятларини ҳисобга олмай катта кетмоқ; керилмоқ.
-
— Чиранманг, полвон, — деди кулиб Ўсаржон. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ўзинг жойсиз [ноўрин] чиранганингдек, мени ҳам ўз ёнингга тортмоқчи бўласан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аларга мен: — Шоҳи Эрон билан урушаман, деб чиранманг, — дедим. М. Осим, Карвон йўлларида
ЧИРАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIRAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиран сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар