от
билан улашинг
1. Кўлни силтаб ёки қулочкашлаб, қўлидаги нарсани узоққа ёки мўлжалга ирғитмоқ, улоқтирмоқ.
-
Тош отмоқ. Гранат отмоқ. Кўпга кесак отма. Матал
-
Ёрмат пичоқни суғуриб олиб, узоққа отди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ташламоқ, ирғитиб юбормоқ.
-
Тантибойвачча кўрпачага бемалол ўтириб, дўпписини бир чеккага отди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Шиддат билан бирор томонга, жойга ташламоқ ёки ташланмоқ, отилмоқ.
-
Гулнор ҳушсизланган каби, бошини онанинг тиззасига отди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Болакай, ястаниб ётган поёнсиз лолазордан югуриб келиб, ўзини унинг қучоғига отди. Шарқ юлдузи
4. Кўтариб ерга урмоқ, йиқитмоқ (курашда).
-
У [Сиддиқжон] ҳозир курашда рақибини ёнбошга олиб отган. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
-
Қўтосни отмади, зўр билан уни майдоннинг четига — қаттиқ ерга судради. А. Қаҳҳор, Сароб
5. сўзлашув тили Чекмоқ; тортмоқ.
-
Чори ота бармоқлари титраб, нос отди. С. Нуров, Нарвон
-
Шу вақтда кимдир, бурнаки отгандек, қайта-қайта апшурди. Ойбек, Навоий
6. Тортмоқ, ичмоқ (ичимлик ҳақида).
-
Эсонбой чорпояга чиқиб, у билан ёнма-ён ўтирганда, чол жиндай отиб олганини сезди. Ёшлик
7. кўчма кам қўлл. Улоқтириб ташламоқ, тарк этмоқ, йиғиштирмоқ.
-
Қўлингдан келганча чиқар яхши от, Яхшилик қил, болам, ёмонликни от! Эргаш Жуманбулбул ўғли
8. кўчма Чиқармоқ, ёзмоқ, ёймоқ (асосан ўсимлик ҳақида).
-
Чечак отмоқ. Палак отмоқ. Куртак отмоқ.
-
Ҳадемай карнай-гуллар, жуда ҳафсала билан чиройли қилиб тортилган ипларга чирмашиб, катта-катта япроқлар отди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Зилол сувли шаршара ёнида икки баҳайбат чинор, Бобур замонидан гувоҳлик бериб, шох отиб турибди. Ҳ. Ҳасанов, Экватордан ўтганда
9. Бирор қурол воситасида ўқ, тош, снаряд ва шу кабилар узмоқ.
-
Сопқон отмоқ. Камалак отмоқ. Миномёт(дан) отмоқ. Отган ўқ қайтмас. Мақол
-
Ётиб қолгунча, отиб қол. Мақол
-
Танкларимиз душманнинг олдинги окопларидан ўтиб, танкка қарши отадиган батареяни тўпга тута бошлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
10. Отиш қуроли воситасида уриб шикастламоқ ёки ўлдирмоқ.
-
Ўрдак отмоқ. Қуён отмоқ.
-
[Йўлчи] Тишини қисирлатиб деди: — Тўпнинг оғзига қўйиб, отиб юборинглар мени, қонхўрлар! Ойбек, Танланган асарлар
-
Баъзан қизиқсиниб, биз ҳам каптар отиб кўрмоқчи бўлардик. Шукрулло, Сайланма
11. Куч билан итариб, итқитиб чиқармоқ; учириб юбормоқ.
-
Шиша пробкасини отиб юборди. Вулқон юз тонналаб оловланган тоғ жинсларини ҳавога отди.
-
Сув дам оқизиб кетади, дам четга отади. С. Аҳмад, Уфқ
12. кўчма Қўймоқ, ташламоқ.
-
Шиор отмоқ. Масалани ўртага отмок-
-
Дастлаб бу гапни дадангиз ўзлари ўртага отдилар. Ойбек, Танланган асарлар
13. Учмоқ, сирғанмоқ.
-
Яхмалак отмоқ. Конки отмоқ Менинг ёшлигимда бирга ошиқ ўйнаб, яхмалак отиб ўсган бир оғайним бор. Шукрулло, Сайланма
от сўзи қатнашган жумлалар:
Ошиқ отмоқ
Томир отмоқ
Тонг отмоқ
-
Бағрига кимгадир бахт, кимгадир қайғу юклаб, яна тонг отмоқда. Ёшлик
Гап (ёки пичинг) отмоқ
-
У келин ойисини очиқ-ошкор суймас, кесатиб, пичинг отиб, унинг кўнглига озор берар эди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Нафси ҳаккалак отади
Шаталоқ отмоқ
-
Қизинг ҳозир қаёқни хоҳласа, ўша ёққа шаталоқ отиб, чопиб юрибди. Мирмуҳсин, Умид
ОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
от сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ОТ сўзига берилган маънолар
от сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар