оталиқ
билан улашинг
1. Моддий, маданий ёки бошқа хил ёрдам кўрсатиш, шу йўл билан ташкилотлар ва кишиларни бир-бирига боғлашдан иборат ижтимоий бурч, фаолият.
-
Оталиққа олмоқ.
-
Ҳар биримизни алоҳида-алоҳида тўқувчи мастер хотинлар оталиққа олишди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Туман саноат корхоналари ва ташкилотлари жорий ва капитал ремонт қилиш учун уй-жой биноларини оталиққа олишни ташкил этмоқда. Газетадан
2. Шундай ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олган киши ёки ташкилот.
3. тарихий Кавказ халқлари, араблар ва бошқалар баъзи халқларда бадавлат ота-оналар томонидан фарзандларини маълум ёшгача тарбиялаш учун вассаллар ва хизматкорларга бериш одати.
4. тар. айн. Отабек 2.
5. тарихий Хонлар саройида энг юқори амаллардан бири; хоннинг маслаҳатчиси.
-
Қушбегилар, оталиқлар ўзимиздан, ўртада улардан битта-яримта додхоҳлар бўлса бор. А. Қодирий, Кичик асарлар
ОТАЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OTALIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оталиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар