ўзак
билан улашинг
1. Ўсимлик пояси ва илдизининг кўпинча юмшоқ тўқимадан иборат бўладиган ички қисми.
-
Толнинг ўзаги.
2. шв . Дарахт, бута кабиларнинг танаси; поя.
-
Ғуломжон ўрикнинг кекса, йўғон ўзагини ушлаб туриб тўхтади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сумба қилдим ирғайнинг ўзагидан. Оқ олма, қизил олма.
3. Илдизмеванинг (ёғоч ўзагига ўхшаш) ўрта қисми.
-
Сабзининг ўзаги.
4. тех . Электромагнит ва шу кабиларнинг ичига, ўртасига ўрнатилган қисм; стержен.
-
Электромагнит ўзаги.
5. тлш . Сўзнинг асл маъносини билдириб, янги сўз ясалишига асос бўладиган, сўз ясовчи қўшиладиган энг кичик қисм; сўз ясалиш асоси.
6. кўчма Бирор нарсанинг энг муҳим, асосий қисми; асос, моҳият.
-
Улар [аёллар] оиланинг ўзаги ва файзигина эмас, балки жамоатчилик ҳаётида ҳам алоҳида ўрин эгаллайдилар. Газетадан
-
Менинг назаримда, ўртоқ Мардиев, биз қилаётган ишнинг ўзаги битта! Умумхалқ, умумдавлат манфаати. С. Кароматов, Сўнгги бархан
ЎЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘ZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўзак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар