алда
билан улашинг
1. Ёлғон-яшиқ гаплар, ваъдалар билан лақиллатмоқ, аврамоқ.
-
Халқ халқ бўлиб бировни алдаган эмас, аммо халқни алдаганлар бўлган, ҳа, сиз бизни алдамасангиз бўлди, бой, биз сизни алдамаймиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Яхши гап, ваъда ва шу кабилар билан йўлга солмоқ, кўндирмоқ.
-
Куёвнинг қаерда эканини ҳеч ким билмайди. Келин уйга қамалиб олган — на ёлворганга кўнади, на алдаганга. А. Қаҳҳор, Тўй
3. Йўлдан урмоқ, йўлдан оздирмоқ.
-
[Хонзода Жамилага:] Эй тентак Юзингни биров кўрган билан ейилиб қоладими? Шундай қилиб акамни алдайсан-да! Ҳамза, Бой ила хизматчи
4. Ёлғон гапирмоқ, ёлғончилик қилмоқ.
-
— Рафиқ, найни ким чалди? — Йўлчи акам. — А! Ростданми! Алдама. Ойбек, Танланган асарлар
5. Нотўғри тасаввур туғдирмоқ, чалғитмоқ.
-
[Муса:] — Сен бировни ҳам алдама, ўзингни ҳам алдама: мана бу ерда дардинг бор, — деди-да унинг кўкрагига аста урди.— Мана бу ерда. П. Турсун, Ўқитувчи
АЛДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар