ақлли
билан улашинг
1. Ақли расо; мияли.
-
Ақлли бола. Ақлли йигит. Ақлли ўзини айблар, ақлсиз — дўстини. Мақол
-
Муаллим ўрта яшар, ақлли, ёшларга меҳрибон киши эди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ақлли кишиларнинг садағаси кетсанг ҳам арзийди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ақл билан вужудга келган; фаҳм-фаросатдан, билимдонликдан далолат берадиган.
-
Ақлли тадбир. Ақлли иш.
-
Унинг [Давлатёрнинг] баъзан лўнда ва ақлли гапларини эшитганда, Элмурод ҳузур қиларди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Зийрак, фаҳмли, ҳушёр (ҳайвон ва қушлар ҳақида).
-
Ақлли ит.
-
Даврага эълончи чиқиб: — Ҳов, яхшилар, ҳозир биз сизларга номерларни: ақлли отлар ўйинини кўрсатамиз, деди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
АҚЛЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AQLLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
АҚЛЛИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингАҚЛЛИ сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан АҚЛЛИ сўзига берилган маънолар
ақлли сўзига янги изоҳ қўшинг
ақлли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар