ақл
билан улашинг
1. Инсон миясининг дунёни акс эттириш ва шахснинг воқеликка муносабатини бошқариб турадиган фаолияти; фикрлаш қобилияти.
-
Жонзотлар ичида биргина одамзодга ақл ато этиб, юрагига диёнатни жойлабди. Н. Норқобилов, Тўқнашув.
2. Фикрлаш қобилиятининг амали; фаҳм-идрок, зеҳн.
-
Ақлинг билан кўр, кўз алдайди. Мақол
-
Қайси вазирим ақли зийрак, донишмандлигини билдирса, хазинамдан ўн тилло ва бош оёқ сарпо бераман. Луқмон Ҳаким.
3. Мулоҳаза, маслаҳат тарзидаги фикр.
-
Кўпдан кўп ақл чиқар. Мақол
-
Энди мени ақлим шуким, ўшал кандидатингиз томонига ўтганларни қўлга олиш учун Нурмат акамнинг ҳовлисига чақириб, бир оз зиёфатча билан кўнгилларини топиб шояд қўлга олиб қолармиз. Ҳамза, Бурунги саволлар
ақл сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлдан озмоқ
-
Биринчи қадаҳ чанқоқни босиш учун, иккинчиси — хурсандчилик, учинчиси — кайф қилиб ҳузурланиш, тўртинчиси эса ақлдан озиш учун ичилади. Газетадан
Ақл бовар қилмаслик, ақлга сиғмаслик
-
Нурлан ақл бовар қилмайдиган ҳикоясини базўр тамомлади. Газетадан
Ақлдан адашмоқ ёки ақлини йўқотмоқ, ақлини емоқ, ақли кетмоқ
-
Қизнинг чиройлилигига баззоз бола беҳуш бўлиб, ақлдан адашиб ётиб қолибди. Луқмон Ҳаким.
-
Яхши кўрганда, қизлар ақлини йўқотиб қўяди дейишади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бобо, хафа қилдинг мендай ўғлингни Ақлинг кетиб, бобо, сенга не бўлди. Нурали.
Ақлдан эмас
-
Гиёҳвандлик билан кураш йўлида табиатни хонавайрон қилиш ақлдан эмас. Саодат.
Ақли етмоқ
Ақл кирмоқ (ёки битмоқ)
-
Қачон сенга ақл киради?! Сўзлашувдан.
Ақлни олмоқ
-
Кийгани гулгун қирмизи, Ақлингни олар жоду кўзи. Маликайи айёр.
Ақлини танимоқ
-
Инсон туғилиб ақлини таниган кунданоқ теварак-атрофни ўраб турган борлиқ ҳақида ўйлай бошлайди. Газетадан
Ақл тиш
Ақл ўргатмоқ
-
Биров қоқилганда, ақл ўргатувчилар, тафтишчилар кўпаяди. С. Нуров, Майсалар аёз урмайди
АҚЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AQL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ақл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар