айлан
билан улашинг
1. Ўз ўқи ёки бирор нарса теварагида ҳаракат қилмоқ, айлана бўйлаб давра олиб юрмоқ.
-
Ер ўз ўқи атрофида айланади.
-
Жувон даврани уч айлангандан кейин ўзи сингари кийинган бир йигитни тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Сайр-томоша ёки бошқа мақсадда кезмоқ.
-
Ғуломжон шаҳар айлангани кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тирикчилик ўтказиш учун Юсуфжон қизиқ Туркистонни, Қозоғистонни айланиб чиқди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Эрталаб қурилишга келганда, энг аввал ҳамма участкаларни айланиб чиқди. А. Мухтор, Опа-сингилла
3. Бирор ерда ёки доирада ўралашиб юрмоқ; айланишмоқ.
-
Абдишукур Татар савдогарлари орасида айланаркан, уни-буни таниди. Ойбек. Танланган асарлар
4. иқт. Муомалада бўлмоқ, юрмоқ.
-
Капиталнинг айланиши.
5. Бошқа нарсага, бошқа ҳолатга ўтмоқ.
-
Сув музга айланди. Ёмғир аста-секин қорга айланди. Олқишларга айланган давомли қарсаклар.
-
Мирзаев шу куни жуда зерикди. Бу зерикиш кечқурунга бориб диққатликка айланди. А. Қаҳҳор, Кўк конверт
6. (айрим сўзлар билан) Тусини касб этмоқ, шундай бўлмоқ.
-
Ҳар йили бувимни эслаш, худди шу куни амма-амакилар йиғилиши одатга айланган. Газетадан
-
Келажакда эса бу макон ислом аҳли учун муқаддас қадамжо ва ғоят гўзал зиёратгоҳлардан бирига айланишига ишонч билдирди. Газетадан
айлан сўзи қатнашган жумлалар:
Боши айланмоқ
-
Ботирали айвон устунига суяниб ўтирди-ю, кўзи тиниб, боши айланиб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Дастгоҳларни кўриб, аввал бошимиз айланиб қолди. А Мухтор, Опа-сингиллар
Айланиб ўтмоқ
-
Бинони айланиб ўтмоқ;
-
Улар қонунни маълум даражада билишади, аммо ўзларига боғлиқ масалаларда уни айланиб ўтишга ҳаракат қилишади. Газетадан
Гап айланиб
-
Гап айланиб, бригадалар ишига кўчди. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
Гап айланмоқ
-
Яна шу ҳақда гап айланиб қолди.
Тили айланмай қолди
Ҳаво айланиб турибди
АЙЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар