Izoh.uz сайтида айлантир сўзининг изоҳи ва маънолари

айлантир

фл

1. Айланмоқ феълининг орттирма нисбати.

  1. Ҳазилни чинга айлантирмоқ. Парракни айлантирмоқ. Шаҳар айлантирмоқ. Капитални айлантирмоқ.

  2. Унсин онасидан ёдгор қолган ва ягона зийнати бўлган юпқагина эски кумуш билагузукни айлантириб гапирди. Ойбек, Танланган асарлар

2. Бир томондан иккинчи томонга ағдармоқ, бошқа томонини ўгирмоқ, тўнкармоқ;.

  1. Шкафни айлантириб қўймоқ.

  2. [Ҳасанали] Бу икки турли масаланинг ўнг-терсини айлантириб муҳокама қилди ва ўлчади. А. Қодирий, Ўтган кунлар

3. с. т. Гап билан чалғитмоқ, лақиллатмоқ.

айлантир сўзи қатнашган жумлалар:

Айлантириб келганда

Ҳаммаси бўлиб, бор-йўғи.
  1. Айлантириб келганда бир соатлик иш экан.

Айлантириб ташламоқ

Бошдан айлантириб, ўгириб садақа қилмоқ.

Айлантириб туширмоқ

Қулочкашлаб урмоқ.

Бошни айлантирмоқ

1. Гангитмоқ, мияни ғовлатмоқ, каловлатмоқ.
  1. У ерда отлар, аравалар, туяларнинг шовқини нонвойларнинг қичқиришлари бир-бирига қўшилиб, аллақандай маъносиз, бошни айлантирадиган доимий бир ғовур-ғувур ясайди. Ойбек, Танланган асарлар

2. Эс-ҳушни олиб қўймоқ, мафтун қилмоқ;
3. Йўлдан оздирмоқ, аврамоқ, алдамоқ.
  1. [Мақсуд Ялангтўшга:] Оғайни, мен қора одамман. Занғар Ёдгорбек бошимни айлантирган экан. Н. Сафаров, Шарқ тонги

Гапни айлантирмоқ

Гапни чўзмоқ; гапни бошқа томонга бурмоқ, чалғитмоқ.
  1. Саодатхон орзиқиб жавоб кутар, Тожибой ака бўлса, аниқ жавоб бермай, гапни айлантирар эди. С. Зуннунова, Олов

  2. Гапни кўп айлантирмасдан, очиғини айтиб қўя қол. О. Ёқубов


АЙЛАНТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

AYLANTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
6325
Сўзнинг тескари ёзилиши
ритналйа
Ҳарфлар сони
8
Кўришлар сони
87

айлантир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

айлантир сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, айлантир сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+