айланиш
билан улашинг
1. Айланмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Даврани тўрт айланишди ҳамки, жувон ёнбош бермади. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Бирор ерда ёки бирор иш билан овора бўлиб, тутилиб қолмоқ, бирор ерда айланиб, ўралишиб юрмоқ.
-
Ҳакимбойвачча: — Эрталаб келган эдим. Банкда айланишиб қолдим, — деди-да, сўзлаб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Асосий, одатдаги бўлмаган бирор иш, нарса билан шуғулланмоқ.
-
Қиморга айланишмоқ. Бозорга (савдога) айланишмоқ.
4. Бирор нарса илинжида ораламоқ, пайдо бўлмоқ; ораламоқ.
-
Бегона кишилар айланишиб қолди.
5. манф. Бирор кимсанинг илинжида бўлмоқ; илакишмоқ.
-
Унинг [Шарофатнинг] назарида, бу тахминлардан ҳақиқатга яқинроғи Сидиқжоннинг шу жувон ўлгур Канизакка айланишиб қолганлиги эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
АЙЛАНИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYLANISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
айланиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар