бачча
билан улашинг
1. шева Бола.
-
Дуойи салом ўша баччаларнинг онасига, умид билан бир ёстиққа бош қўйиб, кеча-кундуз дуойи жонимда бўлганга! Ойдин, Ширин келди.
2. этн. Бировнинг (акаваччасининг) қарамоғида ва ихтиёрида бўлган хушрўй, келишган ўйинчи ўғил бола; бесоқол.
-
Ўша бачча ҳам одам фарзанди. Ота-онаси камбағалликдан уни баччаликка сотгандир. Ойбек, Танланган асарлар
3. Умуман ўйинчи бола, раққос.
-
Ноғорачининг баччаси.
-
Ўртада ўн олти-ўн етти яшар бачча ўйнайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ноғора чўпининг тез урилиши, баччанинг бир айланиши ва кучли, ялпи қийқириқ билан базмнинг биринчи қисми тугади. Ойбек, Танланган асарлар
БАЧЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BACHCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бачча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар