танқид
билан улашинг
1. Иш-ҳаракат, фаолият, асар, таълимот ва шу кабиларнинг ютуқларини қайд этиш, камчилик ва нуқсонларини белгилаш ва бартараф этиш мақсадидаги муҳокама, таҳлил.
-
Таҳлил айлаб терс-у ўнгингдан, Иккимизни қилади беҳол. Хўп дўппослаб, танқид сўнгида Ижодимга тилайди камол. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
2. Бирор нарсанинг тўғри, ҳаққоний эканини илмий таҳлил этиш, тадқиқ этиш.
-
Тарихий манбаларнинг танқиди. Матн танқиди.
3. Адабий фаолиятнинг бадиий, илмий ва бошқалар турдаги асарларни, шунингдек, уларда акс эттирилган ҳаётий ҳодисаларни талқин ва таҳлил қилувчи махсус тури.
-
Шахсан мен адабий танқид фақат адабиёт учун эмас, умуман, маънавий ҳаёт учун зарур эканини яна ҳам чуқурроқ ҳис этдим. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Адабий-бадиий танқид билан адабиётшунослик фанининг бир-бирига яқин томонларидан ташқари анчагина фарқлари ва ўзгачаликлари ҳам бор. УТА
4. Камчилик, нуқсон, хатолик ва шу кабиларни қайд этиш, қоралаш, шунингдек, уларни ҳал этиш мақсадида билдириладиган танбеҳли фикр-мулоҳаза, гап-сўз.
-
Фақат бир нарсани — шу танқидга қарши зўр бир далил топиб, енгиб чиқишни ўйлашар эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Танқид бўғилган жойда ҳеч қандай тараққиёт бўлиши мумкин эмас. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Танқиднинг фойдаси катта, ишимизни ўнғариб оламиз, мен буни албатта қиламан. Муштум
танқид сўзи қатнашган жумлалар:
Танқид қилмоқ
-
У ғўзаларини ўт босган звено бошлиқларининг, сув бостириб юборган сувчиларнинг номларини ёдаки айтиб, танқид қиларди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Бўтабойнинг ишларидаги камчиликларни танқид қилганимда, мактаб масаласини ҳам қистириб ўтсам бўлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ТАНҚИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANQID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танқид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар