Izoh.uz сайтида таноб сўзининг изоҳи ва маънолари

таноб

от

1. эск. Ер ўлчаш, узунлик ўлчаш, чизиқ тортиш ва шу кабиларда ишлатиладиган узун чилвир, режа ип.

2. кам қўлл. Умуман, ингичка арқон, чилвир ёки каноп ип, ришта.

  1. Шоҳнинг амри билан минг полвон ва кал икки кеча-кундуз йўл тортиб, Гўша тоғига етиб, чортиғлар [чодирлар] танобини тортиб ётаверди. Зулфизар билан Авазхон

  2. Бекам-кўст турмуш кечириб, эр-хотин тотув яшаётган кезларда тўсатдан бу иноқ оила чархининг таноби узилди. И. Раҳим, Ёш хотин

  3. Банд этиб зулфинг аро кўнглимни озод этганинг, Қуш учиргандек эрур боғлаб аёғига таноб. Нодира

3. эск. тар. Ўрта Осиё хонликларида: томонлари 60 газдан иборат бўлган майдонга тенг юза (ер) ўлчов бирлиги.

  1. Тонг отгунча бир танобча ернинг ғўзаси сув ичди. И. Рахим, Чин муҳаббат

  2. Боғнинг сатҳини Салим уч ярим таноб, Фазлиддин уч таноб мўлжаллади. Ойбек, Танланган асарлар

4. эск. тар. Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда қўлланган узунлик ўлчов бирлиги (17-асрда 39,9 метрга тенг бўлган).

таноб сўзи қатнашган жумлалар:

Таноб тортмоқ (ёки урмоқ)

Режа ип тортиб ўлчамоқ.
  1. Матчон тўра кузда ҳосилни йиғиштириб олгач, қумгача чўзилган бўз ерларга таноб урдириб, ўзига қўшиб олди. Ж. Шарипов, Хоразм

Оғзининг (ёки лабининг) таноби қочмоқ

айн. Оғзининг боғичи қочмоқ
  1. Муродовани кўрганда оғзининг таноби қочадиган Зуннунов бугун ҳақиқатан ҳам хомуш кўринди. И. Раҳим, Ихлос

  2. — Бор, яна бир миридан ташладим, — деб юборди. Инглизнинг лабининг таноби қочиб, илжайди. К. Яшин, Ҳамза

Танобини тортмоқ

1. Йўл, ҳажм ва шу кабилар жиҳатдан қисқартмоқ, камайтирмоқ.
  1. Минган оти жонивор Йўлнинг танобин тортди. Нурали

  2. Умридан барака топсин. Чўлнинг танобини тортяпти. С. Аҳмад, Қадрдон далалар

  3. Овқатнинг танобини тортиб қўйишди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

2. Бўлмағур, номақбул иш-ҳаракатга чек қўймоқ, шундай хатти-ҳаракатдан тийиб қўймоқ.
  1. хўжаликларнинг баданига зулукдай ёпишиб олган мана шунақа одамларнинг танобини тортиш керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Амакисига ён босган ўғлидан ҳам ранжиди. Танобини тортиб қўймоқ ниятида уйга келса, Жавҳар йўқ. Ж. Абдуллахонов, Хонадон


ТАНОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TANOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3076
Сўзнинг тескари ёзилиши
бонат
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
461

таноб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
таноб сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, таноб сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+