танла
билан улашинг
1. Бирор белги-хусусияти, хислати ва шу кабиларга кўра ажратмоқ, белгиламоқ.
-
Қовун танламоқ. Кўйнинг семизини танламоқ.
-
Полвон учинчи дафъа келтирилган тошлар ичидан бир тошни танлаб олди-да, яхшилаб артишга ва бир томонини йўнишга буюрди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
-
Унга қиз танлаш, қишлоқнинг энг биринчи қизини топиб бериш онанинг иши эмасми? И. Раҳим, Ихлос
-
ёш толга чиқиб олган йигит болтача билан силлиқ шохларни танлаб кесарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Маъқулини белгиламоқ, маъқул топмоқ, Ўзи учун маъқул деб билмоқ.
-
Касб танламоқ. Эшакнинг танлагани — шўра. Тан-лаган йўлидан қайтмаслик.
-
Боғнинг энг тубида, сердарахт ва пастқамликда кафе бор. Аҳмад шу кафени танлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Умуман, белгилаб, ажратиб олмоқ.
-
— Қаёққа бўларди, уйга-да, — қўрслик билан жавоб берди чол. — Ҳар ким ўз молини танлаб олсин, деган буйруқ чиқибди-ку! С. Аҳмад, Ҳукм
танла сўзи қатнашган жумлалар:
Танлаб (ёки танлаб-танлаб)
ТАНЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TANLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
танла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар